Бухоро вилоятида ўтган ҳафтанинг ўзида пора бериш билан боғлиқ 3та ҳолат қайд этилди
2018 йил 4 сентябрь куни Ромитан туман Ифтихор маҳалласида яшовчи 1998 йилда туғилган фуқаро с.И. вилоят ЙҲХБ бошқармаси йўл патрул хизмати инспектори сафдор Зоҳиджон Ҳасановга автомашина тезлигини белгиланган меъёрдан оширганлиги юзасидан маъмурий баённома расмийлаштирмаслик эвазига 50.000 сўм пулларни пора сифатида таклиф қилган.
Шунингдек, Бухоро шаҳар 3-сонли ИИБ профилактика инспектори лейтенант Ғуломов хизмат олиб бориш жараёнида Бухоро шаҳар Пиридастгир кўчасида яшовчи, 1993 йилда туғилган Ш.Ш. дўсти Х.Ш.га тегишли бўлган уйда қўшмачилик жиноятини содир қилганлигини аниқлаган.
Фуқаро Ш.нинг бошқа бир дўсти Когон тумани Геофизика шаҳарчаси Наврўз кўчаси 59-уйда яшовчи 1993 йилда туғилган Ж.Д. ушбу ҳолатни қонуний расмийлаштирмаслик эвазига профилактика инспекторига 200 АҚШ долларини унинг хизмат хонасида пора сифатида бераётган вақтида ашёвий далил билан жиноят устида ушланган.
Бундан ташқари, 2018 йил 8 сентябрь куни Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз тумани Истиқлол кўчаси 91-уйда яшовчи, 1976 й.т. фуқаро Т.А. Қоровулбозор тумани ҳудудидан ўтувчи “Қарши-Бухоро” йўналишидаги “А-380” йўлда вилоят ИИБ ЙҲХБ Йўл патруль хизмати 4-сафарбарлик гуруҳи инспектори сафдор Ш.Ҳамидовга ўз бошқарувида бўлган “Мерседес-бенц” русумли автобусда белгиланган йўловчидан кўп одам ташиб келаётганлиги бўйича маъмурий баённома расмийлаштирмаслик эвазига 100.000 сўм пулларни пора сифатида бераётган вақтида ушланган.
Юқоридаги ҳолатлар юзасидан пора беришга уринган шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Мавзуга оид
17:40 / 12.11.2024
Андижонда туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи ва кадрлар бўлими бошлиғи ушланди
17:35 / 11.11.2024
Наманганда тўёна кўринишида пора олган кадастр бўлими бошлиғи 5 йилга қамалди
12:01 / 09.11.2024
Бухорода 16 ёшли бола ўнлаб шахслар номига кредит олиб, онлайн қиморга тикиб юборди. У қамоққа олинган
11:34 / 06.11.2024