Россия Японияга таклиф билан чиқди
Россия президенти Владимир Путин Япония бош вазири Синдзо Абэга 2018 йил охиригача тинчлик шартномасини дастлабки шартларсиз имзолаш бўйича таклиф билан чиқди. У 12 сентябрь, чоршанба куни Шарқий иқтисодий форум доирасида шундай баёнот берди.
«Менга бир ғоя келди: келинг, тинчлик шартномасини имзолаймиз, лекин ҳозир эмас, йил охиригача. Ҳар қандай дастлабки шартларсиз», - деди Россия етакчиси. Унинг сўзларига кўра, шартнома асосида мамлакатлар баҳсли масалаларни ҳал қилишда давом этади.
«Табиийки, бу бизга 70 йилдан бери ҳал қила олмаётган барча муаммоларга ечим топишда ёрдам беради», - дея қўшимча қилиб ўтди у.
Аввалроқ, Абэ Шарқий иқтисодий форум доирасида Москва ва Токио ўртасида тинчлик шартномасининг йўқлиги ғайритабиий ҳолат эканлигини таъкидлаб ўтди.
Россия ва Япония ўртасидаги тинчлик шартномаси 70 йилдан ортиқ вақт мобайнида имзоланмаяпти. Токио Итуруп, Кунашир, Шикотан ва Ҳабоман ороллари қайтариб берилишини талаб қилмоқда. Москванинг фикрича, Жанубий Куриллар Иккинчи жаҳон урушидан кейин СССР таркибига кирган ва уларнинг устидан суверенитетга шубҳа қилиб бўлмайди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Япония Россияга протест билдирганди.
Япония ҳукумати бош котиби Ёсихидэ Суга жанубий Курил оролларида Иккинчи жаҳон уруши якунланганига бағишланган тадбирлар туфайли Россияга протест билдирди.
Мавзуга оид
23:27 / 10.11.2024
Япония Ҳарбий-денгиз кучларига тегишли кемада ёнғин чиқди
20:03 / 08.11.2024
Nissan савдолар тушиб кетгани туфайли минглаб ходимларини ишдан бўшатади
18:37 / 08.11.2024
Фужи тоғига биринчи қор ёғди — бу 130 йилдан бери кузатилган энг кеч сана
17:26 / 07.11.2024