Россия ва АҚШ ўртасидаги муносабатларга ташхис қўйилди
Россиянинг АҚШдаги элчиси Анатолий Антонов сўзларига кўра, икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар мисли кўрилмаган паст даражада турибди. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.
Шу билан бирга, унинг таъкидлашича, Россия уларни йўлга қўйиш бўйича чоралар кўришда давом этмоқда.
«Россия ва Қўшма Штатлар ўртасидаги муносабатлар мисли кўрилмаган паст даражада турибди. Биз бу нафақат икки мамлакатнинг миллий манфаатларига, балки бутун дунёга зид бўлган аномалия, деб ҳисоблаймиз», - деди Антонов.
Дипломатнинг қўшимча қилишича, Россия икки томонлама муносабатларга ижобий таъсир кўрсатадиган кичик лойиҳаларни тинч ва мунтазам равишда илгари сурмоқда. Шундан сўнг, унинг сўзларига кўра, нисбатан каттароқ вазифаларни ҳам амалга оширишни бошлаш мумкин бўлади.
Шунингдек, Россия элчисининг кўрсатишича, ҳозирги пайтда АҚШда Россияга бўлган муносабат сиёсий нуқтаи назардан келиб чиқмоқда.
«Худди стол теннисида бўлгани каби - томонлар бир-бирларига русофоб айбловлар билан ҳужум қилишмоқда. Бу Россия ва АҚШ манфаатларига фойда келтирмайди», - дея хулоса қилди Антонов.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Восток-2018» машқларига борган Путин Россияда тажовузкор режалар йўқлигини айтганди.
Мавзуга оид
15:44
АҚШда жарроҳ робот видеога қараб операция қилишни ўрганди
14:22
АҚШ: КХДР аскарлари аллақачон Украинага қарши урушда қатнашмоқда
22:03 / 12.11.2024
АҚШ ҳукумати НУЖ бўйича баъзи маълумотларни ошкор қилиши мумкин
16:55 / 12.11.2024