Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ташқи савдо айланмасида юқори улушга эга бўлган мамлакатлар маълум қилинди
Фото: AFP/Getty Images
2018 йил январь-август ойлари якунларига кўра, республикада ташқи савдо айланмаси 20,6 млрд АҚШ долларини ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 18,5%га ўсди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.
Экспорт ҳажми 8,6 млрд АҚШ долларга (ўсиш суръати 4,4%) ва импорт ҳажми 12,0 млрд АҚШ долларига (ўсиш суръати 31,2%) етди. Ташқи савдо сальдоси минус 3,4 млрд АҚШ долларини ташкил қилди.
2018 йил январь-август ойларида республика ташқи савдо айланмасида юқори улушга эга давлатлар кетма-кетлиги жорий йилнинг январь-июль ойларига нисбатан деярли ўзгаришсиз қолди.
Республикада ташқи савдони қўллаб-қувватлаш ҳамда МДҲ давлатлари билан ушбу соҳадаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш бўйича олиб борилаётган чора-тадбирлар натижасида 2018 йил январь-август ойларида ташқи савдо айланмасида МДҲ давлатларининг улуши ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 5,6% ошди ва 38,8 %га етди. Бошқа хорижий давлатларнинг республика ташқи савдо айланмасидаги улуши 2017 йилнинг январь-август ойларида 66,8%ни ташкил қилган бўлса, жорий йилнинг ушбу даврида эса ташқи савдо айланмаси 61,2%га тушди.

Мавзуга оид
22:31 / 05.05.2026
Март ойида 2,7 млрд куб газ қазиб олинди. Бу ўтган йилнинг мос давридагидан 30 фоизга кам
21:32 / 01.05.2026
Аҳоли даромадларининг ошиши секинлашди. Пойтахт ва ҳудудлар ўртасидаги тафовут янада катталашган
10:59 / 10.04.2026
Ўзбекистонликлар ўқиш учун энг кўп Россия ва Кореяга кетмоқда
09:29 / 10.04.2026