Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Видео: Ўзбекистонда давлат тўнтариши ташкиллаштиришга уринган афғонистонлик афв этилди
Фото: Видеодан кадр
Афғонистон фуқароси Ўзбекистон Исломий ҳаракати аъзоси бўлган.
«Ўзбекистон-24» телеканали маълумотларига кўра, Абдулҳамид Муҳаммад Ҳасан 1977 йилда Афғонистонда туғилган.
2005 йилда у Ўзбекистонга қарши жиноий ҳаракатларда иштирок этганлиги учун Миллий хавфсизлик хизмати (ҳозирги ДХХ) ходимлари томонидан ҳибсга олинган.
1998 йилдан у Тоҳир Йўлдошев бошчилик қилган, Афғонистонда Ўзбекистон Исломий ҳаракати аъзоси ҳисобланган. Таъкидланишича, у амалдаги конституцион тузумни ўзгартириш, ҳокимиятни қўлга олиш, давлат органлари фаолияти ва мамлакатдаги ижтимоий-сиёсий вазиятни бузишга қаратилган фитнада фаол иштирок этган.
Қўлга олинганидан сўнг, унга нисбатан жиноий иш қўзғатилди ва Тошкент шаҳар жиноий ишлар бўйича суди уни 16 йилга озодликдан маҳрум қилди.
Сентябрь ойи бошида у президент фармонига биноан афв этилди ва озодликка чиқарилди.
Мавзуга оид
21:04 / 09.04.2026
Афғон қозонлари ичига яширилган 190 килограммдан ортиқ наркотик модда тўхтатиб қолинди
08:34 / 07.04.2026
Кобулда Марказий Осиё ва Афғонистон илк мулоқоти ўтказилди
00:22 / 06.04.2026
Покистон қуролли кучлари чегара постини эгаллашга уринган афғон аскарларини йўқ қилди
21:22 / 03.04.2026