Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Африкада мухлислар отларнинг оёқлари тагида нобуд бўлишди
Африка Чемпионлар Лигаси чоракфиналидан ўрин олган Анголанинг «Примейру ди Агошту» ва Конгонинг «Мазембе» клублари ўртасидаги баҳс фожиа билан тугади.

15 сентябрь куни Луанда шаҳрида ўтган беллашувда кўплаб мухлислар стадионнинг ёпиқ дарвозаси олдига тўпланиб қолишган. Натижада тиқилинч юзага келган. Дарвоза очиб юборилгач эса ташқарига ёпирилган одамлар полиция отларининг оёқлари остида қолиб кетишган.

Натижада, камида 5 нафар одам ҳалок бўлган ва 7 нафари шифохонага ётқизилган. Ангола спорт федерацияси хабарига кўра, жабрланганларга тиббий ёрдам кўрсатилиб, уйига жавоб бериб юборилган.
Мавзуга оид
23:35 / 17.06.2026
“Қора қитъа”ни қутқармоқчи бўлган Райан — африкаликлар учун қудуқ қазиб берган 6 ёшли бола
08:35 / 12.06.2026
Трансаква: Африка харитасини ўзгартириши мумкин бўлган мегалойиҳа
08:43 / 11.06.2026
Жаҳон нефть савдоси маркази Осиёга кўчмоқда
08:17 / 25.05.2026