Ўзбекистон ва Қозоғистон «Марказий Осиё шенгени» масаласи бўйича ечим топишга яқин
Қозоғистон маданият ва спорт вазири Аристанбек Муҳаммадўғли Марказий Осиё «шенгени»ни яратиш истиқболлари ҳақида сўзлаб берди, деб хабар қилмоқда «Казинформ».
Вазирнинг хабар беришича, бугунги кунда мамлакат транспорт алоқаларини яхшилаш, виза режимини соддалаштириш каби қатор муҳим масалаларни ҳал қилиши керак.
«Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида визаларни ўзаро тан олиш масаласига ечим топиш қарори охирига етиб қолди. Минтақадаги қўшниларимиз - Қирғизистон ва Тожикистон бу масалага қизиқиш билдирмоқда. Биз умумий тил топишга муваффақ бўлсак, унда истиқболда ўзига хос Марказий Осиё «шенгени»га эга бўламиз, бу сайёҳларнинг қўшимча оқимини таъминлаб беради», - деди Муҳаммадўғли Ипак йўли иштирокчи давлатлари халқаро форумида чиқиш қилиб.
Амалдорнинг таъкидлашича, Қозоғистон Ўзбекистон билан трансчегаравий барқарор турмаҳсулотларни ишлаб чиқишдан манфаатдор. Унинг сўзларига кўра, давлатларнинг ҳудудлари ресурсларнинг мавжудлиги жиҳатидан муваффақиятли тарзда бир-бирини тўлдиради.
«Ўзбекистон фуқаролари орасида Туркистон жуда машҳур. Бухоро, Хива ва Самарқанд эса туризм дурдоналари саналади», - дея қўшимча қилиб ўтди вазир.
Мавзуга оид
15:30
Қозоғистонга йўлбарслар қайтарилмоқда. Улар бундан 70 йил аввал йўқолиб кетганди
09:40 / 12.11.2024
«Фориш» полигонида Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳарбий машғулотлари бошланди
20:54 / 11.11.2024
Қозоғистон баҳорда Марказий Осиё давлатларидан 11 миллиард куб метр сув олади
20:06 / 11.11.2024