Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
КХДР ва Жанубий Корея қўшма ҳарбий битимни имзолади
Пхеньянда КХДР етакчиси Ким Чен Ин ва Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Ин музокараларнинг иккинчи босқичини якунлади.
Таъкидланишича, учрашув якунлари бўйича ҳар икки мамлакат мудофаа вазирлари ҳарбий соҳадаги битимни имзолашди. Шу билан бирга, маросимда мамлакатлар етакчилари ҳам иштирок этган.
Аниқлик киритилишича, бунга қадар Ким Чен Ин ва Мун Чжэ Ин ёпиқ эшиклар ортида мулоқот ўтказган.
Аввалроқ, Пхеньянда КХДР ҳамда Жанубий Корея етакчилари ўзаро музокараларининг иккинчи куни бошлангани хабар берилганди. 19 сентябрь куни КХДР ва Корея Республикаси ўртасида музокараларнинг иккинчи куни старт олди. Давлат раҳбарлари учрашуви ушбу ташриф давомида Мун Чжэ Ин тўхтаган, юқори даражали меҳмонларга мўлжалланган «Пэкхвавон» қароргоҳида бўлиб ўтди.
Мавзуга оид
13:32 / 14.05.2026
Кореяга ишга юборишдаги йирик схема: Kun.uz бу ҳақда уч йил олдин бонг урган эди
20:18 / 11.05.2026
Ким Чен Ин ўзи ўлдирилган тақдирда, ядровий зарба билан қасос олишни буюрди
19:26 / 06.05.2026
Жанубий Кореянинг собиқ биринчи хонимига нисбатан ҳукмни оғирлаштирган судья ўлик ҳолда топилди
16:10 / 27.04.2026