Ўзбекистон | 18:56 / 19.09.2018
51662
1 дақиқада ўқилади

Кимларни ички ишлар органларига хизматга қабул қилиш мумкин эмас?

Фото: KUN.UZ

Ички ишлар органлари тўғрисидаги Қонунда қуйидагиларнинг ички ишлар органларига хизматга қабул қилиш мумкин эмаслиги кўрсатилган, деб ёзмоқда “Ҳуқуқий ахборот”. 

Улар:

белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган фуқаролар;

судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган фуқаролар; 

ички ишлар органларида хизматни ўташга тўсқинлик қиладиган касаллиги ёки жисмоний нуқсонлари бўлган фуқаролар.

Яқин қариндошининг судланганлиги ички ишлар органларига хизматга киришда тўсқинлик қилмайди.

Мавзуга оид