Жаҳон | 16:40 / 19.09.2018
27395
2 дақиқада ўқилади

Қозоғистон Россияга гўшт олиб кириш тақиқланиши мумкинлиги сабабли Ўзбекистон бозорига кирмоқчи

Фото: Forbes Kazakhstan

Агар Россияга чорвачилик маҳсулотларини олиб кириш тақиқланадиган бўлса, қозоғистонлик фермерлар бошқа бозорларни қидириш ниятида. Хитой ва Ўзбекистон варианти кўриб чиқилмоқда, деб хабар беради Astana TV.

Қишлоқ хўжалиги вазирлигида Қозоғистондан Россияга чорвачилик маҳсулотлари олиб киришни эҳтимолий тақиқлаш ҳолати тушунмовчилик, деб изоҳланди. Қозоғистонлик мутахассислар аллақачон Москвага жўнаб кетишган, у ерда улар музокара ўтказадилар, дея маълум қилди ҳукуматдаги матбуот анжуманида қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари.

«Терра» компанияси раҳбари Даулет Ахметкалиевнинг сўзларига кўра, Оренбургдаги комбинат уларни маҳсулотларни қабул қилмаслигини ҳақида хабардор этган. Бошқа бозорларга етказиб бериш қўшимча транспорт харажатларини талаб қилади. Жорий йилда Кўстанай области 300 тоннадан ортиқ гўштни экспорт қилди. Баъзи фермерлар Россияга маҳсулот етказиб бериш бўйича шартномалар туздилар.

«Афтидан, қандайдир тушунмовчилик бор. Барча шартномалар, керакли жараёнларга амал қилмоқдамиз. Шу сабабли, ҳафтанинг охирига келиб, бу масалага ечим топилиши мумкинлигига ишончим комил. Эслатиб ўтаман, Россельхознадзор 1 ноябрдан бошлаб Қозоғистондан барча чорвачилик маҳсулотларини импорт қилишга тақиқ киритди. Бунинг сабаби, маҳаллий етказиб берувчилар томонидан тақдим этилган ҳужжатларда гўштнинг келиб чиқишини аниқлаш имкони бўлмаяпти. Бошқача айтганда, экспорт тўлиқ кузатилмаяпти. Ушбу маҳсулотлар Россия истеъмолчиларининг соғлиғига хавф туғдиради, дея маълум қилишган идорадан. Москвадаги таҳлилдан сўнг ҳужжатсиз чорвачилик маҳсулотлари «санкция» давлатларидан олиб кирилиши мумкин деган, хулосага келишди», - дейди Қозоғистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари Арман Евниев.

Мавзуга оид