Венесуэла президенти Николас Мадуро Америка давлатлари ташкилоти бош котиби Луис Альмагрони “чиқинди” деб атади.

Аввалроқ Альмагро Венесуэладаги вазиятни ҳал қилиш учун ҳар қандай ҳаракатлар, жумладан ҳарбий вариантни истисно қилиб бўлмаслигини айтган.

“Чиқинди” бўлган АДТ бош котибига келсак... У тарих чиқиндихонасидан жой олган. Венесуэла бундай чиқиндини ўзгаларни ҳурмат қилишга мажбур қиладиган эркаклар ва аёллар давлатидир”, деб айтган Мадуро Каракасдаги матбуот анжуманда. У Венесуэлага қарши ҳужум режалаштирилаётган бўлса, Альмагрони унга тайёрланишга чақирган. “Агар сиз Венесуэлага бостириб кириш керак деб ҳисоблаётган бўлсангиз, унда милтиғингизни тайёрланг. Биз сизни кутиб қоламиз”, деб айтган Мадуро.