Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ана шундай ташаббус билан чиқди. Осонлаштирилган схема бўйича қурилиш учун ер, шунингдек имтиёзли кредитлар бериш орқали хусусий инвесторларни лойиҳага жалб этиш таклиф қилинди. 
 
Norma’нинг ёзишича, 2018–2020 йилларда давлат-хусусий шериклик шартларида 100 та, 2021–2022 йилларда эса 178 та объектни барпо этиш таклиф этилмоқда. Қурилиш вазирлиги уларнинг намунавий лойиҳаларини ишлаб чиқади. Хусусан, 8–50 хонали Туркия меҳмонхоналари тажрибаси инобатга олинади. Намунавий лойиҳалар лойиҳа-смета ҳужжатлари ва кўринишини ўзгартириш имкони берилган ҳолда инвесторларга бепул тақдим этилади.
 
Қурилиш учун ер электрон аукционсиз, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси раҳбарлиги остидаги махсус Республика ишчи гуруҳининг қарори асосида ажратилади. Участкалар рўйхатини Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ергеодезкадастр давлат қўмитаси билан биргаликда белгилайдилар.
 
Участка олиш учун инвестор Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасига ариза беришининг ўзи кифоя. Унда қуйидагиларни кўрсатиш талаб этилади:

• ариза берувчининг Ф.И.О., почта манзили ва (ёки) юридик шахснинг реквизитлари;
• қурилиши режалаштирилаётган кичик меҳмонхонанинг номер фонди сони;
• ер участкасининг жойлашган жойи ва ўлчамлари (талаб этилаётган майдонни асослаган ҳолда);
• қурилиш ишлари бошланадиган ва якунланадиган тахминий муддатлар;
• инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун мўлжалланаётган сумма;
• яратиладиган янги иш ўринлари сони.
 
Ариза 18 кун ичида кўриб чиқилади. Бошқа ҳужжатларни тақдим этиш талаб қилинмайди.
 
Лойиҳада меҳмонхоналарни барпо этиш бўйича қуйидаги давлат-хусусий шериклик шакллари назарда тутилган:

• соҳасини камида 20 йил ўзгартирмаслиги, кўрсаткичларни 3 та тилда (ўзбек, рус, инглиз) ўрнатиши, шунингдек туташ ҳудудни ободонлаштириши, ш.ж. яшил зоналарни барпо этиши шарти билан кичик меҳмонхоналар қуриш учун ер участкаларини доимий фойдаланишга бепул бериш;