Шимолий ва Жанубий Корея саммити бўйича нималарга келишилди
Шимолий Корея ва Жанубий Корея етакчилари Ким Чен Ин ва Мун Чжэ Ин иштирокидаги Кореялараро саммити натижаларига кўра қўшма баёнот қабул қилинди.
Ҳарбий соҳадаги келишув
Томонлар ҳарбий соҳада Корея яриморолини ядровийсизлаштириш бўйича қўйиладиган қадамлар, 80 кмлик тинчлик зонасини яратиш, қуролланган тўқнашувларнинг олдини олиш учун зарур чоралар қабул қилишга келишиб олишди.
Шунингдек, икки давлат қуролсизлаштирилган ҳудуд яқинида йирик кўламли артиллерия машғулотлари ва ҳарбий парвозлар ўтказмасликка келишиб олган. Бу ҳақдаги ҳужжат икки давлат мудофаа вазирлари томонидан имзоланган.
КХДР ва Жанубий Корея қуролсизлаштирилган ҳудуддан ҳарбийларни олиб чиқиш ва Пханмунджом чегараолди пункти персоналини қуролсизлантиришга қарор қилди. Шунингдек, Пхеньян Тончханнида бузиладиган ракета полигонига халқаро кузатувчилар келишига рухсат беради.
Ягона Олимпиада
Икки Корея етакчиcи Токиода ўтадиган 2020 йилги ёзги Олимпиадага ягона жамоа юборишга, 2032 йилги Олимпиадани биргаликда ўтказиш бўйича ҳамкорлик қилишга келишиб олди.
“Жануб ва Шимол халқаро мусобақаларда ягона жамоа бўлиб иштирок этишга ҳамда 2032 йилги Олимпиадани биргаликда ўтказиш учун ҳамкорлик қилишга қарор қилишди”, деб айтилган қўшма баёнотда.
Темир йўл ва автомобил йўлларини бирлаштириш
Қўшма баёнотнинг яна бир муҳим бандларидан бири жорий йилдаёқ икки давлат темир йўл ва автомобил йўлларини бирлаштириш бўйича ишларни бошлаш ҳақидаги келишув бўлди.
Ким Чен Иннинг Сеулга ташрифи
Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин яқин орада Сеулга ташриф буюришга ваъда берган. Бу ҳам қўшма баёнотда мустаҳкамлаб қўйилди.
Агар бу юз берса, бу ташриф Шимолий Корея етакчисининг Жанубий Кореяга илк ташрифи бўлади.
Икки етакчининг баёнотини дунёнинг кўплаб сиёсатчилари қўллаб-қувватлашган. Жумладан, АҚШ президенти Дональд Трамп Шимолий Кореянинг Пхеньяндаги саммит натижаларига кўра берган баёнотидан жуда руҳланганини айтган.
Мавзуга оид
02:35 / 12.11.2024
NBC: Жанубий Корея президенти Трамп билан учрашув олдидан голф машғулотларини қайта бошлади
17:52 / 11.11.2024
LG дунёдаги биринчи чўзилувчан дисплейни намойиш қилди
12:38 / 11.11.2024
Алишер Абдусаломов Жанубий Корея президентига ишонч ёрлиқларини топширди
00:08 / 11.11.2024