Ўзбекистон | 12:53 / 20.09.2018
10209
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда автобус ишлаб чиқариш суръати 40 фоизга тушиб, тракторлар 6 марта кўп ишлаб чиқарилди

Фото: uzlidep.uz

2018 йилнинг биринчи 8 ой ҳисобот якунига кўра, Ўзбекистонда автобус ишлаб чиқариш ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 40 фоизга камайган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси тарқатган маълумотга асосланиб Kun.uz мухбири хабар бермоқда.

Расмий маълумотга кўра, 2017 йилда 583 дона автобус ишлаб чиқарилган бўлса, жорий йилда бу кўрсаткич 232 донага камайиб, 351 дона автобусни ташкил этмоқда. Шундай қилиб, Ўзбекистонда автобус ишлаб чиқариш қуввати жорий йилда ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 60,2 фоиз, дея кўрилмоқда.

Бундан ташқари, мамлакатда юк автомобилларини ишлаб чиқариш ҳам камайган бўлиб, бу рақам 8 фоизли тушишни англатади. Бироқ, енгил автомобилларни ишлаб чиқариш 21,2 фоиз, автомобиль двигателлари эса 27,7 фоизга ўсган.

Қишлоқ хўжалигига етказиб берилаётган қишлоқ хўжалиги техникалари ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш бўйича амалга оширилаётган комплекс чора-тадбирлар республика бўйича ўрта ва юқори технологияли ишлаб чиқариш маҳсулотларининг ошишига имкон берди. 2017 йил январь-августга нисбатан йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқариш ҳажмлари: плуглар 58,0 мартага, тракторлар 6,0 мартага, ғалла ўриш комбайнлари 18,5 фоизга, ўроқ машиналари 3,3 фоизга оширилди.

Мавзуга оид