Google фойдаланувчилар хатларидан маълумот тўплаш имконини яратган - WSJ
Google корпорацияси вакилларининг маълум қилишича, бошқа иловалар ишлаб чиқувчиларига Gmail почта хизматида фойдаланувчилар мактубларини таҳлил қилиш ва олинган маълумотларни бошқа компаниялар билан ўртоқлашиш имконияти берилган. Бу ҳақда The Wall Street Journal газетаси ёзмоқда.
Корпорация вакиллари америкалик сенаторларга йўлланган мактубда шундай баёнот беришди - сенаторлар Google’дан фойдаланувчилар шахсий маълумотларининг эҳтимолий сизиб чиқиши имкониятлари ҳақида сўрашган. Мактубда айтилишича, корпорация бошқа иловалар ишлаб чиқувчиларига фойдаланувчилар хатларини сканердан ўтказишга ҳамон имконият яратиб бермоқда, гарчи Google’нинг ўзи бундан ўтган йилнинг ёзида воз кечган.
«Бошқа иловалар ишлаб чиқувчилари фойдаланувчилар маълумотларини бегона ишлаб чиқувчилар билан бўлишиши мумкин, бунда улар фойдаланувчиларга маълумотларидан қандай фойдаланилаётгани ҳақида очиқ айтишлари даркор», - дейилади Google’даги ошкоралик сиёсати бўйича вице-президент Сьюзен Молинарининг баёнотида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Google Ўзбекистон Мустақиллиги куни шарафига қидирув саҳифаси логотипини ўзгартирганди.
Мавзуга оид
20:53 / 21.11.2024
Google ўзининг Gemini чатботига фойдаланувчининг шахсий маълумотларини эслаб қолиш функциясини қўшди
17:51 / 19.11.2024
Bloomberg: АҚШ Адлия вазирлиги Googleʼдан Chrome’ни сотишни талаб қилади
22:46 / 18.11.2024
Google почтани спамлардан ҳимоя қилувчи янги функцияни ишга туширади
22:19 / 14.11.2024