Киев Донбасс бўйича баъзи тафсилотларни ошкор қилди
Украина ТИВ раҳбари Павел Климкин Киев ва ғарбдаги шериклар фикрича, Донбассдаги тинчликпарварлик миссияси қандай бўлиши кераклигини айтиб ўтди. У бу ҳақда Радио НВ эфирида маълум қилди, дея хабар беради УНИАН.
Климкиннинг маълум қилишича, режада Донбассда ҳарбийлар, полициячилар ва халқаро маъмуриятнинг бўлиши назарда тутилади. Шу билан бирга, унинг айтишича, полициячилар ҳамда халқаро маъмурият масаласи «мегапринципиалдир».
Унинг сўзларига кўра, Донбассдаги тинчликпарварлар бўйича резолюция лойиҳаси Украина ва унинг ғарбдаги шерикларидан алоҳида бўлиши лозим. Унинг таъкидлашича, бундай лойиҳа «анча аввал» тайёрлаб қўйилган.
Украиналик вазирнинг қўшимча қилишича, тинчликпарварлик операцияси босқичма-босқич кечиши керак.
«Бироқ, умуман олганда, бу фақат маълум бир миссияларни қўриқлайдиган тинчликпарварлар бўлиши керак эмас... Туташ чизиқ бўйлаб ўтирадиган тинчликпарварлар шарт эмас... Эгаллаб олинган барча ҳудудга босқичма-босқич, бироқ кириб бориш жараёни бўлиши лозим», - дея айтиб ўтди Климкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россияни «овозни ўчиришга» чақирган Британия вазири Донбассга келганди.
Мавзуга оид
21:05 / 10.11.2024
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
20:11 / 10.11.2024
Россия Курск областига ҳужум учун 50 минг кишилик қўшин тўплади — NYT
19:02 / 10.11.2024
The Guardian: Буюк Британия ҳукумат алмашганидан кейин Украинага ракеталар етказишни тўхтатди
13:30 / 10.11.2024