Суперлигада 24-турдан ўрин олган иккита ўйин якунланди.
«Пахтакор» ўз майдонида «Бухоро»ни қабул қилди ва қийин кечган ўйинда 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Бу натижадан сўнг, «Пахтакор» 21 очко билан чемпионлик гуруҳида 1-ўринга чиқиб олди.
Лигада қолиш учун курашаётган «Нефтчи» ўз майдонида «Насаф»ни қабул қилиб, 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Бу натижадан сўнг, «Нефтчи» 13 очко билан 5-ўринга чиқиб олди, «Насаф» 17 очко билан 2-ўринда бормоқда.
Суперлига, 24-тур
22 сентябрь
«ПАХТАКОР» – «БУХОРО» - 2:1
Голлар: Исмоил Гонсалвеш (58 пен), Фаррух Сайфиев (60) - Шаҳбоз Эркинов (80)
«НЕФТЧИ» – «НАСАФ» - 3:1
Голлар: Авазбек Ўлмасалиев (7), Шерзод Ҳакимов (42), Достон Тошматов (61) - Ислом Рашидхонов (21)

















