Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой АҚШ савдо гегемонияси ҳақида маълум қилди
Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгашининг фикрича, Қўшма Штатлар ҳукумати Хитойга ўз манфаатларини мажбурлаб ўтказмоқчи. Бу ҳақда РИА «Новости» Хитой идораси материалларига асосан хабар бермоқда.
«2017 йилдан бери, АҚШ янги маъмурияти ҳукумат тепасига келгач, улар «АҚШ ҳаммасидан устун» шиори остида асосий халқаро нормалардан, жумладан, ўзаро ҳурмат ва тенглик асосида музокаралар олиб боришдан четлашди. Улар бир томонлама ҳаракатлар, протекционизм ҳамда савдо гегемонизми сиёсатидан фойдалана бошлашди», - дея маълум қилишган Давлат кенгашидан.
Шунингдек, Хитой расмийларининг таъкидлашича, АҚШ кўплаб мамлакатлар ва минтақаларга нисбатан «иқтисодий қўрқитиш» бўйича қатор чоралар кўрди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Хитойга ўта кескин айбловлар билан чиқмоқчи экани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
22:57 / 03.07.2026
Доналд Трампга 321 та олмос кўзли узук совға қилинди - ОАВ
20:57 / 02.07.2026
Пекиндаги осмонўпар бинога урилган самолёт учувчиси руҳий касал бўлгани айтилди
18:30 / 02.07.2026
АҚШ 50 йиллик тақиқдан сўнг товушдан тез учувчи самолётлар парвозига рухсат беради
19:37 / 01.07.2026