Хитойнинг Чжэцзян вилоятида қоя атрофи бўйлаб кетган йўлкада жойлашган ноодатий ресторан очилди. Йўлка бўйлаб столлар қўйиб чиқилган. Бу столлар атрофида бир вақтда 100 кишигача одамни жойлаштириш мумкин. 

Фото: CGTN
Фото: CGTN
Фото: CGTN
Фото: CGTN

 Ресторанга ташриф буюрувчилар таомлардан тотиб, тоғдан очиладиган манзаралардан баҳраманд бўлишлари мумкин. Таъкидланишича, ресторан ўзининг антиқалиги бўйича дунёнинг исталган бошқа ресторани билан рақобатлаша олади.