3-5 октябрь кунлари Тошкент шаҳридаги "Ўзэкспомарказ" кўргазмалар залида "Ипак йўлида туризм" XXIV Тошкент халқаро туристик ярмаркаси бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистоннинг туристик салоҳияти ва маданияти кенг намойиш қилинади. KUN.UZ мухбири 24 сентябрь куни Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Бахтиёр Умаров ва унинг ўринбосарлари иштирокида бўлиб ўтган матбуот анжуманидан шу ҳақида хабар берди.

Бахтиёр Умаров

Халқаро TripAdvisor ташкилотининг Бутунжаҳон туризмни ривожлантириш ташкилоти учун ўтказган кузатувига кўра, 80 фоиздан зиёд сайёҳлар Буюк Ипак йўли ҳақида маълумотга эга. Forbes журнали эса уни энг таниқли бренд сифатида тан олди. Ўзбекистон БМТ, ЮНЕСКО ва Бутунжаҳон туризмни ривожлантириш ташкилотининг қадимий Буюк Ипак йўли туризмини қайта тиклаш бўйича миллатлараро лойиҳасининг фаол қатнашчиси ҳисобланади.

Ярмарканинг асосий мавзулари

Ташқи ва ички туризм, фаол ва саргузашт туризм, маърифий ва соғломлаштирувчи туризм, экстремал туризм, агротуризм, тўй туризми, от спорти туризми, туристик маъмуриятлар ва миллий идоралар, туристик агентликлар ва туроператорлар, меҳмонхоналар, санаторий ва курорт комплекслари, авиалиниялар ва ташувлар, транспорт ва суғурта компаниялари, онлайн брон қилиш тизимлари, ОАВ, савдо журналлари/маълумотномалар.

Тадбирдан кўзланган мақсад

Тажриба алмашиш учун халқаро платформа яратиш, Ипак йўли тарихий маданияти, табиий меросини ривожлантириш бўйича ҳамкорлик ишларини йўлга қўйиш ва келажакдаги истиқболли режалар муҳокамаси учун майдон яратиш. Бундан ташқари, юқори бюджетли сайёҳларни жалб қилиш.

Қайси давлатлар иштирок этади?

Таиланд қироллиги, Сингапур, Миср, Малайзия, Озарбойжон, Ҳиндистон, Корея Республикаси, Туркия, Хитой, Россия ва б.

Павильонлар ва стендлар