Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нуротадаги ЙТҲ оқибатида хорижликлар ҳалок бўлди
Навоий вилояти, Нурота тумани ҳудудида рўй берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида икки нафар покистонлик ва Ўзбекистоннинг бир нафар фуқароси вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар бермоқда.
Аниқлик киритилишича, 25 сентябрь куни «Жиззах — Фориш — Қизилча» йўлининг Навоий вилояти Нурота туманидан ўтган қисмида Toyota ва Lacetti автомобиллари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берган. Toyota ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши тарафдан келаётган Lacetti билан тўқнашган.
Ҳодиса оқибатида Toyota’да бўлган икки покистонлик, Lacetti’да бўлган бир ўзбекистонлик (ҳайдовчи) ҳалок бўлган. Шунингдек Toyota’да бўлган яна бир йўловчи жароҳатланган. У ҳам покистонлик бўлиб, турли даражадаги тан жароҳатлари билан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Навоий вилоят филиали жонлантириш бўлимига ётқизилган.
«Содир бўлган ЙТҲ юзасидан дастлабки терговолди текширув ишлари олиб борилмоқда», — дейилади ФВВ хабарида.
Мавзуга оид
11:10 / 01.07.2026
Тошкентда Tracker ва BYD иштирокида ЙТҲ содир бўлди
10:15 / 01.07.2026
Қамчиқда ёнилғи ташувчи махсус автомобил ЙТҲга учради
17:56 / 30.06.2026
Тошкентда ЙТҲ оқибатида Lacetti иккига бўлиниб кетди
11:56 / 30.06.2026