Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Марказий банки фоиз ставкаларини оширди. Ўзбекистонлик молиячи унинг яна оширилишини айтмоқда
Фото: REUTERS
Федерал очиқ бозор қўмитаси томонидан август ойида қабул қилинган маълумотлардан маълум бўлишича, АҚШда меҳнат бозори тобора мустаҳкамланиб бормоқда ва иқтисодий фаоллик кучли суръатларда ўсмоқда.
Меҳнатга лаёқатли фуқароларнинг охирги ойларда сезиларли фаоллиги пасайган. 12 ойлик муддат ичида озиқ-овқат ва энергия маҳсулотларидан ташқари жами инфляция даражаси 2 фоиз атрофида сақланиб келинмоқда.
Қўмита ўзининг қонуний ваколатларига мувофиқ, аҳолини максимал иш билан таъминлаш ва нарх барқарорлигига эришишни ўйлайди.
Шуларни инобатга олиб, АҚШ Марказий банки (Federal reserve system - ФЗТ) қайта молиялаштириш ставкасини 2 фоиздан 2,25 фоизга оширди. Муассаса раҳбари бошқаруви раиси Жером Пауэллнинг фикрича, рискларни камайтиришнинг энг мақбул ечими бу - фоиз ставкаларини оҳиста ошириб боришдир.
2018 йил бошида 1,5 фоиз кўрсаткичда бўлган ФЗТ фоиз ставкаси ҳозиргача 3 марта оширилди. Ўзбекистонлик молиячи Бердибек Ахмедовнинг таъкидлашича, ушбу фоиз ставкалари кейинги бир неча ой мобайнида 3 фоизгача кўтарилиши кутилмоқда.
«Тўрт йил олдин у банк фоиз ставкасини 0.25 фоизда ушлаб турганида, облигацияларнинг ҳам фоиз ставкаси жуда пасайиб кетган эди», дейди у.
Мавзуга оид
21:22 / 16.04.2026
Трамп Исроил ва Ливан ўт очишни тўхтатишга келишиб олганини эълон қилди
21:10 / 16.04.2026
АҚШ Эронга қарши яна бир «Иқтисодий қаҳр» операциясини бошлайди
20:59 / 16.04.2026
Оқ уй «олимларнинг сирли ўлими ва ғойиб бўлиши» ҳақидаги маълумотларни текширади
18:29 / 16.04.2026