Тошкентда Болтиқбўйи ҳудудининг етакчи ортодонтия клиникаларидан бири «Concordia zobarstnieciba» ўз филиалини очди. Энди Ўзбекистон аҳолиси Американинг Align Technology компаниясининг ноёб технологиялари асосида Invisalign кўринмас каппалар тизими орқали тишлар ва тишловни тўғрилаш имкониятига эга бўлди.

Фото: Concordia zobarstnieciba

 Жорий йилнинг 22 сентябрь куни Тошкентда ўтган "Concordia Dentistry" инновацион ортодонтия ва эстетик стоматология марказининг очилиш маросимида матбуот вакиллари, компаниянинг Ўзбекистондаги ҳамкорлари ҳамда мамлакатнинг ортодонтия, тишларнинг гигиенаси ва даволаш соҳасидаги етакчи мутахассисларидан ташкил топган клиника жамоаси иштирок этди. Очилиш маросимига Ригадан ташриф буюрган Болтиқбўйи давлатларининг TOP-3 етакчи ортодонтларидан бири, тиббиёт фанлари доктори ҳамда Тошкент филиали куратори Марис Гржибовскис қувонарли воқеа ҳақида қуйидагиларни айтиб ўтди:

«Мана 5 йилдирки Американинг Align Technology компаниясига тегишли Invisalign тизими ёрдамида тишловни тўғрилаш ва тишларни текислаш билан шуғулланиб келмоқдамиз. Ушбу вақт давомида мутахассисларимиз 350 дан зиёд беморни даволашди. Шу билан бирга, Риганинг "Concordia zobarstnieciba» клиникасининг 8 йиллик фаолияти давомида 3500 ортиқ брекет-тизимлари ва 700 дан ортиқ бошқа турли хилдаги ортодонтик аппаратлар ўрнатилган. Invisalign тизими ёрдамида тишловни даволашда Латвияда пешқадамликни қўлга киритганмиз ва ўз тажрибаларимизни ўзбек касбдошларимизга етказиб беришга тайёрмиз. Бу эса Ўзбекистон аҳолисининг энг илғор тиш текислаш тизимидан фойдаланишига имкон яратиб беради. Клиникамиз энг сўнгги техникалар билан жиҳозланган ва булар баландпарвоз сўзлар эмас. Ҳозирги кунда Марказий Осиё давлатларида ягона бўлган, ноёб iTero сканери билан жиҳозлаш учун айнан Тошкент филиали танланган. Сканер оғиз бўшлиғининг ташхисини амалга ошириб, 3D форматида тишловингизнинг рақамли моделини яратади ҳамда даволашдан кейин табассумингиз қандай потенциал кўринишга эга бўлишини олдиндан аниқлаб беради. Биз барча сифат стандартларига риоя қилинишига алоҳида ёндашиб, ўзбекистонликларга улар ўз мамлакати чегарасидан чиқмаган ҳолда Европа ёки Америкадаги мижозларимиз сингари худди шундай хизмат сифатига ва натижаларга эга бўлишларини кафолатлаб берамиз», — деб таъкидлади доктор Марис.