Ўзбекистон | 15:00 / 27.09.2018
60688
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев тожикистонлик деҳқонларга Captiva совға қилди

Ўзбекистон ва Тожикистон президентлари Турсунзода туманидаги “Боғи сомон” деҳқон хўжалигига ташриф буюрди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Хўжалик раҳбари Камол ҳожи Мадумаров асли олтиариқлик уста деҳқон фарзанди. У ота касбини давом эттириб, қут-барака, элда обрў топган. Бугунги кунда хўжалик узумзори 500 гектарга етган. Ўнга яқин навдаги ширин ва ҳосилдор узумлар довруғи бутун минтақамизга таралган, дейилади хабарда.

Президент узумзор боғ ва маҳсулотлар омборини кўздан кечирди. Шавкат Мирзиёев Камол ота Мадумаровга Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган Captiva автомашинасини совға қилди. 

Давлат раҳбари шу тумандаги «Ватан» деҳқон хўжалигида ҳам бўлиб, унинг раҳбари Неъмат ҳожи Усмоновга яна бир автомашина туҳфа этди, дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев Турсунзодада махсус техникалар заводи тақдимоти билан танишганди.

Мавзуга оид