Жаҳон | 12:54 / 28.09.2018
67936
2 дақиқада ўқилади

Фото: Қирғизистон президенти АҚШга оддий рейс билан бориб келди

Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков АҚШга ва ортга оддий рейсда парвоз қилди, деб хабар бермоқда ОАВ.

Фото: Қирғизистон президенти матбуот хизмати

Куни кеча Қирғизистон президенти БМТ Бош ассамблеясининг Нью-Йоркдаги сессиясида иштирок этди.

Сиёсатшунос Темирлан Сарликбек ўғли самолёт бортида президент билан селфи қилди ва у ўз оддийлиги билан барчани ҳайратга солганини таъкидлади.

«У «Манас» достони, тарихий қаҳрамонлар ва ҳодисалар, шунингдек, янги катта лойиҳанинг бошланиши ҳақида гапириб берди», - дея ёзди сиёсатшунос Facebook’даги ўз саҳифасида.

Фото: Facebook

Жээнбеков билан селфини Қирғизистон Қизил ярим ой Миллий жамияти президенти Азамат Баялинов ҳам эълон қилди.

«Президентимиз Нью-Йоркка қандай парвоз қилгани ва ортга қайтгани ҳақида саволлар тушганди. Жавоб эса бундай - оддий рейсда. Ажойиб», - дея ёзган Баялинов.

Фото: Facebook

Маълумотларга кўра, аввалроқ Сооронбай Жээнбеков Москва ва Ўшга ҳам худди шундай рейс билан парвоз қилган.

Мавзуга оид