Индонезияда цунами (океанда сувости зилзиласи ёхуд вулқонларнинг отилишидан ҳосил бўладиган улкан тўлқин) оқибатида юз берган бир нечта зилзила натижасида 30 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Reuters хабар қилмоқда.

Агентлик маълумотларига кўра, зилзилалар ва цунами пайтида 12 киши жароҳат олган.

Қайд этилишича, ҳалок бўлганлар сони ҳақидаги маълумотни маҳаллий шифохона вакили тасдиқлади.

28 сентябрь куни Индонезияда 7,5 магнитудали зилзила содир бўлди, дейилади АҚШ Геология хизмати (USGS) сайтида.

Шу билан бирга, мамлакат ҳудудида 5,8 магнитудали зилзилалар серияси қайд этилди. Reuters хабарларига кўра, Индонезиянинг Сулавеси оролига юз берган зилзилалар натижасида баландлиги 2 метргача бўлган цунами ёпирилди.