Спорт | 16:23 / 29.09.2018
5630
2 дақиқада ўқилади

Сон Ҳён Мин: «Осиё ўйинларига ҳарбий хизматдан қутулиб қолиш учун борганим йўқ»

Жанубий Корея терма жамоаси ва «Тоттенҳэм» клуби ҳужумчиси Сон Ҳён Мин агар олимпия терма жамоаси сафида Индонезиядаги Осиё ўйинларида ғолиб чиқмаганида ҳарбий хизматга келишга тайёр бўлгани ҳақида айтиб ўтди. Унинг сўзларини Sky Sports эълон қилган.

«Баъзи ўйинчилар ҳарбий хизматда бўлиб қайтгач, яна спорт билан шуғуллана бошлашади. Аммо мен бундай қилишни истамаётган эдим. Мен футбол ўйнашни, ғалаба қозонишни ва ўсишга эришишни хоҳлайман.

Армияга бориш ҳақида ўйлаганим йўқ. Фикр-у хаёлимни мусобақада ғолиб чиқиш қамраб олган эди. Мақсадим ҳарбий хизматдан қутулиш бўлмаган. Албатта, мен армия хизматига тайёр эдим – чунки танлов имкониятим бўлмасди. Аммо энди бу ҳақида ўйлашни истамайман. Бор эътиборимни футболга қаратишим керак», - дея таъкидлади Сон Ҳён Мин.

Ҳужумчининг қўшимча қилишича, «Жанубий Корея учун бу [Осиё ўйинларидаги] соврин кўп нарсани англатарди, сабаби ҳали кеч қайси жамоа бу мусобақада кетма-кет икки марта ғолиб чиқа олмаган».

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта 26 ёшли футболчига «Бавария»дан қизиқиш бўлаётгани ҳақида хабар қилинган эди.

Мавзуга оид