Жаҳон | 00:05 / 30.09.2018
13343
1 дақиқада ўқилади

Фаластин АҚШни БМТ Халқаро судига берди

Фаластин Американинг Исроилдаги элчихонаси Қуддусга кўчирилиши сабабли АҚШга қарши даъво билан Халқаро судга мурожаат қилди. Бу ҳақда суд матбуот релизида маълум қилинди.

Фаластин суди мазкур ҳолатни қонун бузилиши деб эътироф этишга ва АҚШни ўз дипломатик миссиясини Қуддусдан олиб чиқиб кетишга мажбур қилишга чақирган.

Даъвода кўрсатилишича, Дональд Трампнинг АҚШ элчихонасини Қуддусга кўчириши 1961 йилги Вена конвенциясини бузиш ҳисобланади.

Исроил 1967 йилда Шарқий Қуддусни босиб олган ҳамда 1980 йилда Қуддусни ўзининг ягона ва бўлинмас пойтахти деб эълон қилган. Дунёнинг ҳеч бир давлати Қуддусни Исроил пойтахти деб тан олмаган. Исроилни тан олган барча давлатларнинг элчихоналари Тель-Авивда жойлашган. 

2017 йил 6 декабрда Трамп Қуддусни Исроил пойтахти деб тан олди ва АҚШ элчихонаси Тель-Авивдан Қуддусга кўчирилишини эълон қилди. 2018 йил 14 майда Қуддусда элчихона расман очилди.

Мавзуга оид