Хитойлик сайёҳларнинг Ўзбекистонга бўлган қизиқиши кескин ошмоқда
Сўнгги йилларда хитойлик сайёҳларнинг Ўзбекистонга бўлган қизиқишининг кескин ортмоқда. Тошкент шаҳрида бўлиб ўтиши кутилаётган Тошкент Халқаро Туризм ярмаркасида (ТХТЯ) илк марта Хитой Халқ Республикаси ҳам қатнашиши бунинг исботидир.
3 октябрда "Ўзэкспомарказ"да старт берилувчи 2018 йилги ТХТЯда Хитой делегациясининг иштирок этиши ушбу кўргазманинг жаҳон саҳнидаги ўрни тобора ошиб бораётгани ва туристик соҳада тизимли равишда маданий, ижтимоий ва иқтисодий тажриба алмашуви учун жиддий майдонга айланиб бораётганидан далолатдир. Хитойда ҳам Ўзбекистонга бўлган қизиқишнинг кескин ортиши кузатилмоқда.
Таъкидлаш жоизки, E-visa тизими йўлга қўйилганидан бошлаб то бугунга қадар 2400 дан зиёд Хитой фуқароси Ўзбекистонга кириш имконини берувчи электрон визани қўлга киритган.
Бундан ташқари, ёзда Хитойнинг 80 миллион аҳолига эга бўлган Янцсзу провинцияси делегацияси Ўзбекистонда бўлди, CCTV каналида Ўзбекистоннинг туристик салоҳиятига доир видео 150 миллиондан ортиқ хитойлик томонидан кўрилган.
Мавзуга оид
19:32 / 07.11.2024
Трамп Ўзбекистон билан муносабатларни қандай олиб боради?
17:48 / 06.11.2024
«Ўзбекистон қитъаларимиз чорраҳасида жойлашган ва глобал алоқаларимиз марказида бўлиши лозим» — Урсула фон дер Ляйен
21:49 / 04.11.2024
Ўзбекистонликлар 2024 йилда Қозоғистонда энг кўп пул сарфлаган хорижликлар қаторига кирди
10:26 / 03.11.2024