Жаҳон | 10:59 / 01.10.2018
4793
1 дақиқада ўқилади

Японияда гуруч крекерларидан рекорд ўлчамдаги “Мона Лиза” йиғилди

Фото: Kyodonews

Япониянинг Сока шаҳри аҳолиси жаҳон рекордини ўрнатди. Гап шундаки, улар 24 минг дона гуруч крекери – “сэмбэй”дан рассом Леонардо да Винчининг машҳур “Мона Лиза” суратининг улкан нусхасини йиғишди.

Маълум қилинишича, улкан тасвирни яратишда сокалик 200 киши иштирок этган. Унинг баландлиги 13 метрни, эни 9 метрга яқинни ташкил қилган. Тасвирни яратиш устида 7 хил турдаги крекерлардан фойдаланиб икки кун ишланган. 

Гинесс рекордлар китоби вакиллари ушбу натижани қайд қилишгач, мозаика “суверинлар”га бўлаклаб юборилган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид