Қодиров АҚШга маслаҳат билан чиқди
Чеченистон раҳбари Рамзон Қодиров АҚШ ички ишлар вазири Райан Зинкенинг Яқин Шарққа энергия ресурслар етказиб беришнинг олдини олишда Россия учун денгиз йўлларини тўсиб қўйиш имконияти ҳақидаги сўзларига муносабат билдирди. Қодиров «ВКонтакте»да америкаликларга «дўст бўлиб яшашни» маслаҳат берди.
«Зинке АҚШ «Россияга иқтисодий босим имкониятларини кўриб чиқмоқда», дея маълум қилди. Унинг айтишича, бу вариант Россиянинг энергия ресурсларини киритмаслик, энергия ресурслар бозорга кирмаслиги учун денгиз йўлларини тўсиб қўйишни ўз ичига олади. Афтидан, жаноб вазир Россия, унинг тарихи, имкониятларини яхши билмайди», - дея ёзган Қодиров.
Унинг таъкидлашича, америкалик сиёсатчиларнинг бундай баёнотлари «ақл-идрокли одамларни ҳайратга солмай қўйди». Қодировнинг сўзларига кўра, АҚШнинг мақсади - «давлатларни йўқ қилиш, ресурсларни эгаллаш, қўғирчоқ режимларни ҳокимиятга тепасига олиб келиш».
«Бемаъни нутқларга вақт сарфлашнинг ўрнига, буюк Россиянинг денгиз портлари ҳамда энергия ташувчиларга эга танкерларни блоклаш бўйича ҳақиқий уринишга қандай муносабат билдириши ҳақида ўйлаб кўрса бўларди», - деди Чеченистон раҳбари.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ми-6 Путинга ҳокимият тепасига келишда ёрдам берганидан афсусда экани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
13:30
Трамп ютса урушни бир суткада тўхтатишни ваъда қилганди. У ютди — хўш?
23:26 / 09.11.2024
“Ғарбнинг геосиёсий очкўзлиги келишмовчиликлар бош сабаби” – Путиннинг “Валдай”даги чиқиши
20:42 / 09.11.2024
Оқ уй Трампнинг сайловлардаги ғалабасидан кейин Украинага ҳарбий ёрдам юборишни тезлаштирди
16:25 / 09.11.2024