Light | 10:37 / 01.10.2018
35680
2 дақиқада ўқилади

Организмни тозалашнинг самарали усули айтилди

Фото: Pixabay

Сан-Паулу университети (Бразилия) олимларининг аниқлашича, жисмоний машқлар мушак тўқималаридан заҳарли оқсилларни чиқариб юборишда ёрдам беради. Бу ҳақда MedicalXpress’даги матбуот учун хабарномада айтилади.

Мушакларнинг дисфункцияси паст ҳаракатга эга бўлган кексалар ва қуймуч нервининг зарарланишидан азият чекадиган кишиларга хос. Невропатияга эга сичқонлар билан ўтказилган тажриба натижалари шуни кўрсатдики, бундай ҳолатда аутофагия ҳам бузилади - зарарланган ҳужайра таркибий қисмлари ва лизосомалар ичидаги заҳарли бирикмаларнинг таназзулга учраши жараёни. Бироқ қуймуч нерви жарроҳлик йўли билан бузилишидан аввал тўрт ҳафта давомида фаол бўлган кемирувчиларда аутофагия бошқа ҳайвонлардан кўра юқори даражада сақланиб турди.

Бошқа бир тажрибада тадқиқотчилар скелет мушак тўқимасида аутофагия билан боғлиқ ATG7 генини тўсиб қўйишди. Бу ген аутофагосома деб аталувчи везикула (ҳужайра ичи пуфакчаси) ҳосил бўладиган оқсилларни кодлайди. У зарарланган органеллалар олдида жойлашади ҳамда уларнинг бузилишига ёрдам беради. Босиб қўйилган ATG7’га эга сичқонларда ҳам мушакларнинг ривожланиб борувчи дисфункцияси аниқланган.

Мавзуга оид