Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мэй Британияга келадиган кишилар учун устувор жиҳатларни белгилади
Буюк Британия бош вазири Тереза Мэйнинг маълум қилишича, Европа иттифоқи (ЕИ) таркибидан чиқиб кетгач, чет эллик юқори малакали мутахассислар мамлакатга устувор тартибда қабул қилинади. Бу ҳақда Reuters бош вазир баёнотига асосан хабар бермоқда.
Мэйнинг сўзларига кўра, Британияда мамлакатга кирувчи чет эллик мутахассисларнинг малакасини баҳолаш тизими жорий этилади. Унинг таъкидлашича, Британия ҳукумати қандайдир алоҳида мамлакат фуқароларига устувор аҳамият қаратмайди.
«Бу дунё бўйлаб одамларни излайдиган ва бизга керакли бўлган малакага эга шахсларни жалб қиладиган тизим бўлади», - дейилади Мэйнинг баёнотида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Буюк Британия мамлакатга келаётган баъзи ишчиларга имтиёзларни бекор қилгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
20:11 / 30.06.2026
Британияда нам салфеткаларни сотиш тақиқланди
22:32 / 26.06.2026
Чарлз III Британия монархлари орасида биринчи бўлиб солиқларини эълон қилди
18:22 / 26.06.2026
Morgan кўз узиш имконсиз ретро дизайнли автомобилни тақдим қилди
21:12 / 25.06.2026