Жаҳон | 16:37 / 02.10.2018
14600
1 дақиқада ўқилади

Мэй ЕИ ва СССРни таққослаган вазирга жавоб берди

Фото: AP

Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй Европа иттифоқини «Совет Иттифоқига ўхшаш» қамоқхона билан қиёслаган ташқи ишлар вазири Жереми Хантга жавоб берди. Бу ҳақда Reuters хабар қилмоқда.

Мэй ўзидан вазирнинг баёнотига изоҳ беришни сўрашганида, Хантнинг ўхшатиши билан қўшилмади. 

«Европа иттифоқида Совет Иттифоқининг бир қисми бўлган мамлакатлар бор, аммо ҳозир улар - демократик давлатлар. Сизларни ишонтириб айтишим мумкинки, бу икки ташкилот - бир хил нарса эмас», - деди Британия бош вазири.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тереза Мэй Британияга келадиган кишилар учун устувор жиҳатларни белгилаганди.

Мавзуга оид