Жаҳон | 10:08 / 02.10.2018
8861
1 дақиқада ўқилади

Microsoft асосчиларидан бири оғир касалликка учрагани маълум бўлди

Фото: zunited.net

Microsoft корпорациясининг асосчиларидан бири Пол Алленнинг маълум қилишича, нехожкин лимфома (НХЛ) касаллигидан даволанмоқда. Бу ҳақда Reuters америкалик ишбилармоннинг баёнотига асосан хабар берди.

Шунингдек, баёнотда айтилишича, у 2009 йилда ҳам НХЛдан даволанган ва ўшанда бу жараён муваффақиятли якун топган.

1975 йилда Билл Гейтс ва Аллен Альбукерке шаҳарчасида Micro-soft компаниясига асос солишган. 1976 йилда Нью-Мехико штатининг округ котибиятида янги савдо белгиси рўйхатга олинган - Microsoft.

Forbes журналининг 2015 йилги маълумотларига кўра, Аллен дунёдаги энг бой одамлар рўйхатида 51-ўринни эгаллаган. Унинг бойлиги 17,5 миллиард долларга баҳоланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Билл Гейтс 171 млн долларни ер майдонларига сарфлагани хабар қилинганди.

Мавзуга оид