Замонавий Интернет яратувчиси Тимоти Бернерс-Ли ўзининг янги тармоғини яратиш ҳақида ўйламоқда, у ҳозирги тармоқни алмаштириши керак. Бу ҳақда Business Insider хабар бермоқда.
Ўзининг блогида ихтирочи Inrupt янги тузилмасини тақдим этди, у Бернерс-Лининг Solid лойиҳасини очиқ бошланғич коди билан таъминлайди. Мазкур тузилмалар ва Интернет ўртасидаги асосий фарқ - фойдаланувчилар маълумотларни катта IT-компанияларга бермасдан, уларни қаердан сақлашни ўзлари танлаши мумкин эканида.
Интернет яратувчисининг маълум қилишича, тармоқ ҳозирги ҳолатида «муҳим бурилиш нуқтасига етди».
«Тармоқ адолатсизлик ва бўлиниш воситасига айланди; у уни ўз мақсадлари учун ишлатаётган қудратли кучлар томонидан бошқарилмоқда», - дея таъкидлаб ўтди Бернерс-Ли.

















