Франция авиасозлик компанияси ва синтетик биополимерлар ишлаб чиқарувчи немис компанияси сунъий ўргимчак тўри негизидаянги материал ишлаб чиқади. Бу материал самолётларни енгилроқ қилади, деб хабар беради “Евро Пульс”.
Сунъий ўргимчак тўри осон эгилади ва бунда ўз пишиқлигини йўқотмайди, уни самолёт қанотларини мустаҳкамлаш ва корпусини ҳимоялашда қўллаш мумкин. Янги материал самолётни енгилроқ қилади ва демак, ёнилғи сарфини камайтиради.
Янги материалнинг биринчи намунавий партияси билан тажрибалар 2019 йилда бошланади.
Материал негизида сунъий ўргимчак тўри ётади. Сунъий тўр косметика ва тиббиётда (мисол учун, жарроҳлик ипи сифатида) қўлланмоқда, яқинда ундан ўта енгил кроссовкалар тайёрланган.
Олимлар ўргимчаклар ДНКсини расшифровка қилиб, ундан ўргимчак тўри ҳосил қилишга жавобгар генларни ажратиб олишгач, сунъий ўргимчак тўрини ишлаб чиқаришни йўлга қўйишган. Бу генлар бактериялар ДНКсига “ўтқазилган” ва энди бу микроорганизмлар структуравий жиҳатдан ўргимчак тўрига ўхшаш оқсиллар ишлаб чиқаради. Бу оқсиллар – кейинчалик гел, тола ёки плёнкага айлантирилиши мумкин бўлган кукундир.















