Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Гулнора Каримова иши. Бош прокуратура Британиядаги активлар бўйича изоҳ берди
Буюк Британия ҳукумати Гулнора Каримованинг қироллик ҳудудидаги кўчмас мулк объектлари ва бошқа активларини хатлашни режалаштираётгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Kun.uz Буюк Британияда Гулнора Каримовага тегишли кўчмас мулк хатлов қилиниши бўйича суд жараёни ҳақида Бош прокуратура матбуот хизматидан изоҳ сўради.
«Бу масалага келадиган бўлсак, биз қатор хорижий давлатлардаги ҳамкасбларимиз билан ҳамкорлик қилмоқдамиз, жумладан, Швейцария прокуратураси билан қалин алоқалар йўлга қўйилган.
Британия томони бўйича масалага келсак, айни дамда Британия ҳуқуқни муҳофаза қилиш тузилмалари билан Гулнора Каримова иши бўйича қонуний кучга кирган суд қарори доирасида активларни қайтаришга доир музокаралар олиб борилмоқда», - дея айтиб ўтди Бош прокуратура матбуот хизмати вакили Сурайё Раҳмонова.
Аввалроқ, Британиядаги Ўта йирик миқдордаги фирибгарликларга қарши курашиш бюроси 2002 йили жорий этилган қонунга мувофиқ объектларни фуқаролик тартибида мусодара қилиш ҳақида суд даъвоси билан мурожаат қилингани ҳақида хабар тарқатганди.
Даъво бир неча активларга, шу жумладан, Ўзбекистонда Гулнора Каримова ва Рустам Мадумаров иштирокидаги коррупциявий битимлардан олинган даромадлардан фойдаланиб сотиб олингани тахмин қилинадиган учта кўчмас мулк объектига тааллуқли экани айтилади.
Эслатиб ўтамиз, Гулнора Каримованинг қизи Имон Каримова 28 сентябрь куни Тошкентдан Лондонга учиб кетгани хабар қилинганди.
Шундан сўнг Гулнора Каримова 2 октябрь куни Дубайга учиб боргани ҳақида хабар тарқалди. Бош прокуратура бу хабарни инкор этиб, Имон Каримова Ўзбекистонни ҳеч қандай тўсқинликсиз тарк этгани, Гулнора Каримова эса қонун билан белгиланган тартибда жазо ўташни давом этаётгани ҳақида маълум қилди.
Ўтган йилнинг ёзида Ўзбекистон Бош прокуратураси Гулнора Каримова ишининг баъзи жиҳатларини очиқлаган эди. Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти судининг 2015 йил 21 августдаги ҳукми билан Гулнора Каримова айбланаётган жиноятларни содир этишда айбдор деб топилган ва унга 5 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган.
«Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят судининг 2015 йил 21 августдаги ҳукми билан Каримова ўзи айбланган жиноятларни содир этишда айбдор деб топилди ва унга беш йилга озодликни чеклаш тарзидаги жазо белгиланган», - дейилганди Бош прокуратура хабарида.
Мавзуга оид
22:32 / 26.06.2026
Чарлз III Британия монархлари орасида биринчи бўлиб солиқларини эълон қилди
18:22 / 26.06.2026
Morgan кўз узиш имконсиз ретро дизайнли автомобилни тақдим қилди
22:32 / 25.06.2026
Гулнора Каримованинг Швейцарияда мусодара қилинган 43,5 млн доллар активлари тиббиётга йўналтирилди
21:12 / 25.06.2026