Жаҳон | 16:12 / 05.10.2018
6909
3 дақиқада ўқилади

Bloomberg: Европага Макроннинг муваффақияти керак

Фото: Aurelien Morissard/IP3

Франция президенти Эммануэль Макрон 2017 йилда лавозимига киришганидан бери кўплаб жасоратли қадамлар қўйди, дея ёзади Bloomberg агентлиги.

Бир йил давомида Франция раҳбари иқтисодиётни модернизация қилиб, меҳнат бозоридаги амалдаги қоидаларни юмшатди. У тадбиркорларга солиқларни пасайтирди ҳамда олий таълим тизимини нисбатан эркинлаштирди, дея таъкидлайди агентлик.

Унинг ҳукумати янги бюджети ўн йилдан кўпроқ вақт олдин Францияда жорий этилган солиқлар анча йирик миқдорда қисқартиришни ўз ичига олади.

Бироқ, Франция жамоатчилиги Макрон ҳаракатларидан мамнун эмас. Уни маъқуллаш рейтинги бир неча ой давомида қисқариб борди, бу эса президентнинг ислоҳотлар ўтказиш бўйича катта режаларини тўхтатиб туриш ва Европадаги обрўсининг заифлашиши билан таҳдид қилди. Европада у ўзини либерал қадриятлар учун асосий ҳимоячи сифатида кўрсатиб келади.

Агентликнинг таъкидлашича, Франциянинг рақобатбардошлиги, шунингдек, Макрон мамлакат ичида ўз обрўсини мустаҳкамлаши Европанинг келажаги учун муҳим аҳамиятга эга. Бунинг учун у ўз бошқарувининг услуби ҳақидаги танқидларга қулоқ тутиши ва хатоларидан хулоса чиқаришга тайёрлигини кўрсатиши керак.

Франция раҳбарининг баҳсли ислоҳотлари бўйича секин ўсиш кутилмаган хатолар туфайли янада кучайди. Шу тариқа, Макрон Париждаги биринчи май намойиши пайтида намойишчини калтаклаган пайтда видеога тушган ўзининг тансоқчисини ишдан бўшатишга шошилмади. Кейинчалик у ўз сайловчилар билан мулоқот қилишда хатога йўл қўйди. Мисол учун, иш топишга қийналаётган ишсиз боғбонни Макрон етарлича ҳаракат қилмаганликда айблади. Буларнинг барчаси Франция президентининг сиёсий капиталига таъсир кўрсатди, дея билдиради Bloomberg.

Бироқ, Макрон ислоҳотчи сифатидаги ўз амбицияларини пасайтириши керак эмас, Франция раҳбари ўз етакчилик услубини ўзгартириши ва сайловчиларга уларни тушунишини кўрсатиб бериши лозим, дея хулоса қилади Bloomberg.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Макрон БМТ Бош ассамблеясида Трампни сезилмайдиган қилиб танқид остига олгани хабар берилганди.

Мавзуга оид