Филиппин президенти жиддий касаллик сабабли истеъфога кетиши мумкинлигини маълум қилди
Филиппин президенти Родриго Дутерте ўзини ёмон ҳис қилаётганини маълум қилиб, агар унда жиддий касаллик аниқланса, лавозимини тарк этишга ваъда берди. Бу ҳақда Bloomberg ахборот агентлиги маълум қилди.
“Мен ҳозирча соғлиғим қандай ҳолатдалигини билмайман, бунинг учун натижаларни кутишим керак”, деб айтган 73 ёшли Дутерте Филиппин ҳарбий академияси битирувчилари билан учрашувда.
У яқинда Барретт синдроми (қизилўнгачнинг саратонолди касаллиги) зўрайгани сабабли шифохонага тушганини тан олган. Филиппин раҳбари, шунингдек, ҳар куни бош ва умуртқадаги оғриқлардан азият чекаётганини маълум қилган.
“Агар бу саратон бўлса, тақдирга тан беришдан бошқа илож йўқ. Агар бу учинчи босқич бўлса, даволанмайман. Мен бу ёки бошқа лавозимда талвасани узайтирмайман”, деб айтган Дутерте.
Филиппин президенти ўз лавозимини 2016 йилдан бери эгаллаб келади. Унинг президентлик ваколатлари муддати 2022 йилда якунланади.
Филиппин конституциясига кўра, президент жиддий касалликлари ҳақида жамоатни хабардор қилиши лозим. Президент истеъфога кетса, унинг ўрнини вице-президент эгаллайди.
Мавзуга оид
22:16 / 11.11.2024
Филиппинга «Торажи» тўфони ёпирилди
17:55 / 10.11.2024
Хитой Филиппиннинг денгиз зоналарига оид қонунига жавобан патрулликни кучайтиради
13:10 / 29.10.2024
Филиппинда «Трами» тўфони туфайли 5,7 млн киши уйини ташлаб кетди
20:34 / 27.10.2024