Ўзбекистон | 08:42 / 05.10.2018
81482
2 дақиқада ўқилади

Фото: Ўзбекистон ва Қатар биринчи хонимлари 

Қатар собиқ амири шайх Ҳамад бин Халиф Ол Сонийнинг турмуш ўртоғи, Қатарнинг ҳозирги амири шайх Тамим ибн Ҳамад Ол Сонийнинг онаси Мўза бинт Носир ал Миснид Ўзбекистонга хусусий ташриф билан келган. Бу ҳақда унинг Facebook’даги саҳифасида маълум қилинди.

«Ўзбекистон биринчи хоними Зироатхон Ҳошимова жаноби олиялари билан, шу ёздаги хусусий ташриф вақтида», - дейилган Мўза бинт Носир ал Мисниднинг саҳифасида.

Фото: Facebook/Moza bint Nasser

Шунингдек, эълон қилинган фотосуратда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг рафиқаси Зироатхон Мирзиёевадан ташқари, унинг қизи Шаҳноза Мирзиёевани ҳам кўриш мумкин. 

Фото: Facebook/Moza bint Nasser

Маълумот учун: Мўза бинт Носир ал Миснид Қатар собиқ амири шайх Ҳамад бин Халиф Ол Сонийнинг уч хотинидан иккинчиси саналади. У сиёсат ва жамоат арбоби сифатида танилган.

Мўза ал Миснид қатор давлат ва халқаро лавозимларга эга. Улар орасида: Қатар таълим, илм-фан ва жамият тараққиёти жамғармаси раҳбари, Оила масалалари бўйича Олий кенгаш президенти, Таълим бўйича Олий кенгаш вице-президенти, ЮНЕСКО махсус вакили.

У Виржиния Ҳамдўстлик Университети (Virginia Commonwealth University), Техас A & M университети (Texas A & M University), Карнеги-Мелон Университети (Carnegie Mellon University), Лондон Империя Коллежи (Imperial College London) ва Жоржтаун университети (Georgetown University) фахрий докторлик унвонларига эга.

Етти нафар фарзанди бор: шайх Ҳамад бин Халиф Ол Соний (2013 йил 25 июндан Қатарнинг 4-амири);
шайх Жасим бин Халиф Ол Соний;
Жоан Ҳамад Ол Соний;
Халифа Хамад Ол Соний;
Муҳаммад Ҳамад Ол Соний;
Ал Майёсса Ҳамад Ол Соний;
Ҳинд Ҳамад Ол Соний.

Мавзуга оид