Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги вазир ўринбосари лавозимига кадрлар захирасини шакллантириш бўйича танлов эълон қилади.
Лавозимга бўлган асосий талаблар ва вазифалар
Талаблар:
• иқтисодиёт, молия, солиқ, суғурта, банк, бухгалтерия ҳисоби ва аудит, ва шунга яқин йўналишларда ҳамда олий ўқув юртлари ёки илмий тадқиқот марказларида 5-10 йил иш тажрибасига эга бўлиш;
• инновацион ғоя ва креатив фикрлаш, янгича қараш ва интилиш билан ўзгаришлар қила олиш қобилияти;
• ўткир зеҳн, ўз қарашларини ҳимоя қила олиш, кучли ирода, стратегик фикрлаш ва бошқарув қарорларини тезкор қабул қила олиш қобилиятига эга бўлиш;
• ходимларни танлаш ва самарали бошқариш малакаси;
• давлат ва жамият учун фидокорона хизмат қилиш ҳисси.
Вазифалар:
1. Таълим, тиббиёт, маданият ва спорт, ижтимоий ҳимоя ва фан, давлат бошқаруви, маҳаллий ҳокимият бюджетларини тузиш, молиялаштириш ва харажатларнинг натижавийлигини таъминлаш масалалари бўйича бюджет сиёсатини юритиш;
2. Бошқаруви остидаги ташкилот ва муассасаларнинг самарали фаолиятини ҳамда молиявий маълумотлар очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш;
3. Бошқа вазирлик ва идоралар, шунингдек жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда қўшма лойиҳаларни бошқариш ҳамда жамоа аъзоси сифатида уларда қатнашиш;
4. Халқаро ташкилотлар билан бюджет жараёнини такомиллаштириш масалаларида ҳамкорликни йўлга қўйиш ва мувофиқлаштириш;
5. Зарур ҳолларда жамоатчилик олдида чиқишлар қилиш ва оммавий ахборот воситаларига интервьюлар бериш;
6. Талабчанлик, конструктив танқид қилишни билиш, ҳамкасблар фикрини инобатга олиш, манфаатлар тўқнашувини келтириб чиқарадиган муаммоли вазиятларни ўз вақтида аниқлаш ва ҳал қилиш;
7. Бошқарув қарорларини тезкор қабул қилиш ва ижросини таъминлаш, музокараларни олиб бориш;
8. Лавозимга мос бошқа вазифаларни бажариш.
Барча номзодларга қўйиладиган умумий малака ва шахсий талаблар
1. Молия, иқтисодиёт, солиқ ва банк йўналишларида олий маълумотга эга бўлиши (хорижий ва халқаро олий ўқув юртларида таҳсил олган номзодларга имтиёзлар берилади);
2. Инглиз ва ўзбек тилларини мукаммал билиш (IELTS сертификатига эга бўлган (камида 6 балл) номзодлар маъқулланадилар);







