Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саудия шаҳзодаси Россия ва Хитой нефть бозоридан «йўқ бўлиб кетишини» тахмин қилди
Фото: Saudi Royal Court
Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад Ол Сауднинг фикрича, келажакда глобал нефть бозори сезиларли даражада қисқаради. Бу ҳақда у Bloomberg агентлигига берган интервьюсида айтиб ўтди.
Унинг айтишича, нефтга бўлган талаб 2030 йилгача ўсиши мумкин. Унинг ҳисоб-китобларига кўра, ҳар йили талаб 1-1,5 фоизга ошади. 2030 йилдан сўнг, Ол Сауднинг айтишича, талаб тушиши эҳтимолга яқин. Шаҳзоданинг Саудия Арабистони ҳисоб-китобларига асосан қўшимча қилишича, бу вақтга қадар Хитой ва Россия каби «кўплаб» нефть қазиб олувчилари йўқолади.
«Бизнинг фикримизча, Хитой беш йилдан кейин агар ишлаб чиқарувчи сифатида йўқолиб кетмаса ҳам, қазиб олишни кескин камайтиради... 19 йилдан кейин Россияда нефть қазиб олиш 10 миллион баррель билан агар йўқ бўлиб кетмаса, кескин камаяди», - деди Ол Сауд.
Шу билан бирга, унинг қайд этишича, Саудия Арабистони учун ушбу сценарийда «хавфлар йўқ» ва келгуси йигирма йилда нефтга бўлган талаб сақланиб қолади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Саудия Арабистони шаҳзодаси нефть билан боғлиқ бўлмаган йирик битим ҳақида гапирганди.
Мавзуга оид
22:53 / 27.01.2026
Саудия Арабистони улкан Mukaab куби лойиҳасини музлатиб қўйди – ОАВ
14:20 / 24.01.2026
Ўзбекистонда Саудия Арабистонининг янги элчиси иш бошлади
18:39 / 16.01.2026
Саудия Арабистонида кекса эркак вафот этди, оиласи унинг 142 ёшда эканини даъво қилмоқда
20:57 / 15.01.2026