Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
The Washington Post Туркияда йўқолиб қолган саудиялик журналист номидан бўш саҳифа эълон қилди
The Washington Post газетаси Туркияда изсиз йўқолган саудиялик журналист Жамол Қошиқчининг номидан бўш саҳифа эълон қилди. «Йўқолган овоз» мақоласи нашрнинг босма ва электрон версияларидаги «Фикрлар» бўлимида жума куни пайдо бўлди.
Қошиқчининг навбатдаги материали пайдо бўлиши керак бўлган газета саҳифаларидан бирининг марказида ўқувчилар уни сурати, исми ва матн жойлаштирилиши керак бўлган бўш жойни кўришди. Йўқ бўлган матн тагига таҳририятнинг «Жамол Қошиқчининг сўзлари юқорида акс эттирилган бўлиши керак эди», дейилган кичик изоҳи бор. Таъкидланишича, сешанба кунидан бери унинг тақдири ҳақида ҳеч нарса маълум эмас.
Журналист 2 октябрь кунидан, Истанбулдаги Саудия Арабистони бош консулхонасига ҳужжатларни расмийлаштириш учун борганидан бери алоқага чиқмаяпти. Ўша куни унинг қаллиғига бинога киришга рухсат берилмаган, беш соатдан кейин эркак кетганлиги ҳақида маълум қилишган.
Куни кеча Туркия ТИВга чақиртирилган Саудия Арабистонининг Туркиядаги элчиси Валид Абдул Карим ал-Хорижий журналист қаердалиги ҳақидаги маълумотга эга эмаслигини билдирди. Шу билан бирга, Жамол Қошиқчи аъзо бўлган Араб ОАВ Туркия уюшмаси раиси Турон Кишлакчининг Demiroren агентлигига маълум қилишича, Саудия томони бошқа давлатларда мухолифат вакилларини ўғирлаб кетиш билан шуғулланган. Унинг сўзларига кўра, бундай ҳодисалар Швейцария, Буюк Британия ва Францияда содир бўлган.
Қошиқчи Ар-Риёддаги ҳозирги сиёсатни танқид қилиши билан танилган. 2017 йилда у ватанидан чиқиб кетиб, Қўшма Штатларда жойлашди. Журналист мунтазам равишда The Washington Post нашрига мақолалар ёзади. Унда Саудия Арабистондаги вазият ва давлатнинг ташқи сиёсати таҳлил қилинади, ҳукуматнинг муаммоли томонлари яширилмайди ва Ар-Риёд танқид қилинади. Аввалроқ у Саудия Арабистонидаги Аl-Watan газетасининг бош муҳаррири бўлиб ишлаган ва Баҳрайнда жойлашган ҳамда саудиялик ишбилармонлардан бирига тегишли бўлган Al-Arab телеканалини бошқарган.
Мавзуга оид
15:55 / 13.06.2026
Туркияда 3 кунда 4 нафар ўзбекистонлик вафот этди
20:23 / 12.06.2026
D гуруҳи таништируви. Мезбон АҚШ кимлар билан ўйнайди?
22:23 / 08.06.2026
Ҳарбий тиббиёт соҳасида Туркия билан ҳамкорлик ривожлантирилади
13:14 / 07.06.2026