Тошкентда тунги пойгачилар гуруҳи қўлга олинди
Тошкент ШИИББ Сергели туманида тунги вақтда пойга ўтказиш билан шуғулланган ҳайдовчиларнинг шахсини аниқлади, деб хабар берди бошқарма матбуот хизмати.
“Пойтахтнинг бошқа туманларида яшовчи бу шахслар (учтаси Шайхонтоҳур ва биттаси Учтепа туманида истиқомат қилади) бундай бемаъни ҳаракатларини ўзлари яшайдиган ҳудудда эмас, ҳеч ким танимайди деган ишончда бошқа туманга келиб амалга оширишган”, – дейилади хабарда.
Аммо фуқароларнинг тақдим этган видеоёзувлари асосида Тошкент ШИИББ ЙҲХБ ходимлари тунги “эрмак”да иштирок этганларнинг шахсини аниқлашга муваффақ бўлди.
“Спарк” автомобили ҳайдовчиси 23 ёшли Абдувоҳид Ш. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 129-моддасига мувофиқ (Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид солувчи гуруҳ бўлиб ҳаракат қилишда қатнашиши) энг кам иш ҳақининг 2 баравари миқдорида жаримага тортилди.
“Матиз” ҳайдовчиси 20 ёшли Исломжон Н. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 129-моддасига мувофиқ (Транспорт воситаларининг товуш чиқарувчи, ёритувчи ва бошқа қурилмаларидан фойдаланиш, уларни ўрнатиш қоидаларини бузиш) энг кам иш ҳақининг 2 баравари миқдорида жарима тўлайдиган бўлди.
“Нексия” автомобили ҳайдовчиси 30 ёшли Султонмурод Ш. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 135-моддасида кўзда тутилган қоидабузарликни содир этгани учун (Йўл ҳаракати қоидаларида назарда тутилган ҳужжатлари бўлмаган шахсларнинг транспорт воситаларини бошқариши) энг кам иш ҳақининг 3 баравари миқдорида жаримага тортилди.
“Ласетти» ҳайдовчиси 24 ёшли Қудрат В. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 129-моддасига мувофиқ (Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид солувчи гуруҳ бўлиб ҳаракат қилишда қатнашиши) энг кам иш ҳақининг 3 баравари миқдорида жарима тўлайдиган бўлди.
Бундан ташқари, уларнинг барчаси маъмурий ишлар бўйича Сергели туман суди томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 183-моддасида кўзда тутилган қоидабузарликни содир этишда айбдор деб топилди (Майда безорилик) ва уларга 3 суткадан маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Мавзуга оид
16:28 / 20.11.2023
50 марта камера ва радарларга тушган қоидабузар жарима баённомаларини коллекция қилмоқда
19:45 / 23.10.2023
Фуқаро «емаган сомсаси»га пул тўлади: у топширган авторақамда турли машиналарда қоидабузарликлар содир этилган
22:56 / 12.09.2023
Автомобил эгаси камера томонидан қайд этилган барча қоидабузарлик учун жавобгар бўлмайди — қонун лойиҳаси
07:32 / 16.08.2023