Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг «Тиббиёт соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.
Ҳужжатга кўра, юридик шахсларга тиббий фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг берилишида қуйидагилар талаблар ва шартлар ҳисобланади:
а) қуйидагиларнинг мавжудлиги:
бош шифокорда – олий тиббий маълумот ва малакавий тоифа, бошқа врач-мутахассисларда тегишли тиббий мутахассислик бўйича олий маълумот
ва малакавий тоифа;
стационар турдаги нодавлат тиббий ташкилотда операция бўлими ташкил этилган тақдирда операция қилувчи врачда – камида биринчи малакавий тоифа;
хорижий мутахассис жалб этилган тақдирда операция қилувчи врачда камида етти йиллик иш стажи ёки етакчи тиббий муассасалар ёки клиникаларнинг операция қилувчи врачининг зарур касбий кўникмаларга эга эканлигини тасдиқловчи тавсияномаси;
мутахассис-врачларда белгиланган тартибда олинган малака ошириш бўйича амалдаги сертификат;
хорижий билим юртини тамомлаган мутахассисни ишга жалб қилишда хорижий мамлакатларда олинган маълумоти тўғрисидаги ҳужжатларнинг нострификацияси (эквивалентлигини белгилаш) ҳақидаги гувоҳноманинг давлат намунаси;
хорижий билим юртини тамомлаган мутахассисни ишга жалб қилишда мутахассислиги бўйича малакасини тасдиқловчи ҳужжат;
лицензия даъвогарида – даъвогарга мулкчилик асосида ёки бошқа мулкий ҳуқуқлар бўйича тегишли бўлган, санитария қоидалари, меъёрлари
ва гигиеник нормативларга мос бўлган лицензияланган фаолият турини амалга оширишга мўлжалланган хоналар;
лицензия даъвогарида – даъвогарга мулкчилик асосида ёки бошқа мулкий ҳуқуқлар бўйича тегишли бўлган, тегишли метрологик меъёрлар ва техника хавфсизлиги меъёрларига мос бўлган ускуналар ва бошқа техника воситалари, шу жумладан, тиббий техника;
















