УХХ Россиянинг «Вагнер» ХҲК ёлланма жангчиси бўлган Ўзбекистон фуқароси исмини ошкор қилди
Украина хавфсизлик хизмати (УХХ) Россиянинг хусусий ҳарбий компанияси (ХҲК) «Вагнер»нинг ёлланма жангчилари бўлган 206 нафар шахснинг исмларини маълум қилди. Ушбу рўйхатдан Ўзбекистоннинг бир фуқароси ҳам жой олган бўлиб, у Суриядаги ҳарбий ҳаракатларда иштирок этган, дея хабар беради Украина махсус хизмати.
Украина махсус хизмати рўйхатдаги шахслардан бири - Ўзбекистон фуқароси Дилшод Мамажоновнинг шахсий ҳужжатлари суратини эълон қилди. УХХ маълумотларига кўра, у февраль ойида жиддий жароҳатланган ва Россия ҳарбий самолёти ёрдамида Суриядан олиб чиқиб кетилган. Хусусан, маҳкама Мамажонов паспортининг визалар урилган саҳифалари суратини ҳам эълон қилган.
«Мавжуд ҳужжатлар шуни кўрсатадики, бу шахс Ростов-Дондан Сурияга 2017 йил 30 августда «Вагнер» ХҲК махфий ҳарбий контингентининг навбатдаги партия таркибида жўнаб кетган. Муҳим нарса шундаки, паспортда Сурия ҳудудида чегара назоратидан ўтганлик ҳақида ҳеч қандай белги ёки муҳр йўқ», - дея таъкидлайди УХХ.
Мамажоновнинг паспортида Сурия ҳудудида чегара назоратидан ўтганлиги ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ. «Бу Россия Федерациясида юқори даражада россиялик ҳарбийлар бошқа давлатлар ҳудудида террорчилик фаолиятида иштирок этиш фактларини атайин яшириш амалиёти борлигини яна бир бор тасдиқлайди», - дейилади УХХ хабарида.
«Вагнер» ХҲК - хусусий ҳарбий ташкилот. Февралда ОАВ Сурияда халқаро коалициянинг зарбаси оқибатида «Вагнер» ХҲК ёлланма жангчилари ҳалок бўлгани ҳақида хабар берди. «Коммерсант»га кўра, 11 киши ҳалок бўлган. Бироқ, Донбассдаги исёнчилар собиқ қўмондони Игорь Стрелков маълумотига қараганда, гап 644 киши ҳақида кетмоқда. Ўшанда Россия ҳукумати беш нафар россияликнинг ўлимини тасдиқлади, аммо улар ҳарбий хизматчилар бўлмаганини маълум қилди.
Апрель ойида Reuters ўз текшируви натижаларини эълон қилди, унга кўра, россиялик ёлланма жангчилар Ростовдаги «Платов» аэропортидан Сурияга жўнатилади. Ўтган йилнинг январидан жорий йилнинг март ойигача бўлган 14 ой давомида агентлик Дамашқ ва Латақиядан Ростов-Донга ва аксинча йўналишда 51та рейс амалга оширилганини аниқлади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «ДХР»даги жанговар ҳаракатларда иштирок этган шахс Ўзбекистонга экстрадиция қилиниши хабар берилганди.
Мавзуга оид
07:56
Пентагон Украинага ёрдам учун қолган пул миқдорини эълон қилди
21:13 / 12.11.2024
Суджаликлар яна бир бор ўз яқинлари эвакуацияси учун гуманитар йўлак сўради
20:43 / 12.11.2024
НАТО бош котиби Украинадаги можаро «траекториясини» ўзгартиришга чақирди
14:56 / 12.11.2024