Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2020 йилги АҚШ президентлигига сайловлар учун биринчи дебатлар қачон ўтказилиши маълум
Фото: REUTERS
Америка Қўшма Штатлари Демократик партиясидан президентликка номзодларнинг биринчи дебатлари келгуси йилнинг баҳорида, сайловлар кунидан бир ярим йил олдин ўтказилиши мумкин. Бу ҳақда душанба куни 2020 Elections Central интернет-портали Демократик партия аъзоси, АҚШ собиқ президенти Барак Обаманинг собиқ маслаҳатчиси Дэвид Аксельродга асосланиб хабар берди.
«Баҳор бошида дебатлар бўлиб ўтади, - дея қайд этиб ўтди у. - Менимча, келгуси йилнинг биринчи чораги энг тўғри вариант. Демократик партияда бу масалани кечиктирилмаслик лозимлиги ҳақида ўйлашмоқда. Бундан ташқари, эҳтимолий номзодлар орасида ҳам худди шундай фикрлар мавжуд».
2020 Elections Central хабарига кўра, АҚШ президентлигига Демократик партиядан Қўшма Штатлар собиқ вице-президенти Жо Байден, 2016 йилда Демократик партиядан президентликка расмий номзод бўлиш учун курашда Хиллари Клинтонга имкониятни бой берган, Вермонт штатидан сенатори Берни Сандерс, шунингдек, Массачусетс штатидан сенатор Элизабет Уоррен ўз номзодини илгари суриши мумкин. Эҳтимол, ўндан ортиқ демократ-номзодлар сайловларда иштирок этиш режалари ҳақида эълон қилишади.
2020 йилги президентлик сайловларига номзод расман илгари суриладиган Демократик партиянинг қурултойи 2020 йил 13-16 июль кунлари бўлиб ўтади. Уни Майами-Бич (Флорида), Милуоки (Висконсин) ва Хьюстон (Техас) ўзида қабул қилиши мумкин. Республикачилар ўз қурултойлари қачон ва қаерда ўтказилишини аниқлаб бўлишган: у 2020 йил 24-27 август кунлари Шарлотт (Шимолий Каролина штати) шаҳрида бўлиб ўтади. Қўшма Штатлар президентлигига сайловлар 2020 йил 3 ноябрь, сешанба куни бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
20:50 / 15.02.2026
АҚШ Ҳинд океанида яна бир танкерни ушлади
23:35 / 14.02.2026
“Трампдан 2028 йилда аниқ қутуламиз” – Мюнхенда АҚШнинг сиёсати кескин танқид қилинди
15:28 / 14.02.2026
Украина, Россия ва АҚШ музокараларининг янги раунди Женевада ўтади
12:44 / 14.02.2026