Жамият | 15:12 / 09.10.2018
12375
1 дақиқада ўқилади

Фарғонада маккапоялар ораси, пойабзал ҳамда тамаки қутиларига яширилган оғулар фош этилди

Фарғона вилояти божхона бошқармаси ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда Риштон туманида ўтказган тезкор тадбир давомида фуқаро М.А.нинг хонадони хизмат ити ёрдамида текширилганда, девор орқасидаги маккапоялар орасида бир туп наша ўсимлиги етиштирилаётгани маълум бўлди.  

Фото: Фарғона вилояти божхона бошқармаси

Шунингдек, уйдаги хоналарнинг биридаги тамаки қутисида дори қоғозига ўраб жойланган ҳамда пойабзал қутисидаги целлофан пакетга ўраб жойланган “марихуана” гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланди.

Фото: Фарғона вилояти божхона бошқармаси

Ўтказилган тадбирда жами 6 грамм “марихуана” ва бир туп наша ўсимлиги ашёвий далил тариқасида олинди. 

Давлат божхона қўмитаси ахборот хизматининг билдиришича, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид