Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистонда нашани қайта ишлаш корхонаси очилади
Хабар қилинишича, корхона маҳсулотларидан дори ва кремлар ишлаб чиқаришда фойдаланилади.
“Толибон” ҳаракати Афғонистонда нашани қайта ишлаш бўйича корхона ташкил этилишини эълон қилди, деб хабар берди Alarabiya.
Хабарда айтилишича, корхона Cpharm компанияси ҳамкорлигида ташкил этилади. Aamaj News агентлигининг қайд этишича, компания Австралияда жойлашган.
Толиблар ИИВ матбуот маркази бошлиғи Саид Хўстий ички ишлар вазирининг гиёҳвандлик моддаларига қарши курашиш бўйича ўринбосари компания вакиллари билан учрашганини маълум қилди.
“Cpharm Афғонистонда гашишни қайта ишлаш корхонасини ташкил этиш учун 450 млн доллар сармоя киритади. Компания билан шартноманинг барча босқичлари якунланди, бир неча кундан кейин лойиҳа расман ишга туширилади, бу билан кўплаб фуқаролар учун иш ўринлари яратилади”, - деб хабар қилди Хўстий.
Унинг сўзларига кўра, корхона маҳсулотларидан дори ва кремлар ишлаб чиқаришда фойдаланилади.
Мавзуга оид
09:05 / 17.06.2026
Афғонистондан олиб кирилган 37,6 кг гиёҳвандлик воситалари фош этилди
10:50 / 12.06.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида қўшимча темирйўл қурилиши мумкин
11:30 / 11.06.2026
Афғонистон–Покистон можаросига қарамай, Кобул коридорини қуриш лойиҳаси давом этмоқда
17:54 / 10.06.2026